* * *
Кимгадир юрагим берсам,
Йиғлагай.
Ёмғирга дардларим тўксам,
Тинмагай.
Оқиб кетаётган қумсоат
Кўнглимни титкилар беадоғ.
Кўзимда қутуриб боради исён,
Ичимни тимталар милёнта ҳижрон.
Жоним ховучимга сиғмагай,
Даҳрий туйғуларим қасоскор.
Мен сингиб бораман
Туфроқ ичинда,
Тўзғиган сочларим толаларида.
Ичимдан ичкари
бир дард ингранар,
Соғиниб кимнидир оқади бетин.
Авто уловларга ўхшар лаҳзалар,
Чалкашар
Кўзимга сиғмаган вақт.
Юзимга чанг солар хўмрайиб,
Юрагим оғритган кимсалар.
Юлдуз санаб ўтгум
Киприкларда.
Оташ бўлаётир қарочуғларим.
Жонимни суғуриб олган калхатлар,
Қуршаб олаётир тўрт томонимни.
Татимас
Ҳеч нарса, татимас ҳаёт,
Ёҳу, мен истаган дунёлар узоооқ.
Чўқлар ушлаб ўтгум бармоқларимда,
Илло, сенсиз куним оташ, ёлғизим.
Илло, сенсиз куним кунмас, азизим...
@Umida_AZAM
Кимгадир юрагим берсам,
Йиғлагай.
Ёмғирга дардларим тўксам,
Тинмагай.
Оқиб кетаётган қумсоат
Кўнглимни титкилар беадоғ.
Кўзимда қутуриб боради исён,
Ичимни тимталар милёнта ҳижрон.
Жоним ховучимга сиғмагай,
Даҳрий туйғуларим қасоскор.
Мен сингиб бораман
Туфроқ ичинда,
Тўзғиган сочларим толаларида.
Ичимдан ичкари
бир дард ингранар,
Соғиниб кимнидир оқади бетин.
Авто уловларга ўхшар лаҳзалар,
Чалкашар
Кўзимга сиғмаган вақт.
Юзимга чанг солар хўмрайиб,
Юрагим оғритган кимсалар.
Юлдуз санаб ўтгум
Киприкларда.
Оташ бўлаётир қарочуғларим.
Жонимни суғуриб олган калхатлар,
Қуршаб олаётир тўрт томонимни.
Татимас
Ҳеч нарса, татимас ҳаёт,
Ёҳу, мен истаган дунёлар узоооқ.
Чўқлар ушлаб ўтгум бармоқларимда,
Илло, сенсиз куним оташ, ёлғизим.
Илло, сенсиз куним кунмас, азизим...
@Umida_AZAM