* * *
Вақтга юрагим тўкдим,
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур.
Ногоҳ термуламан осмонга ҳайҳот,
Тинмас кўзёшимга қоришган яғмур.
Одимлаб боради беун лаҳзалар,
Мен яёв кезаман ҳиёбонларни.
Яғмурга қўшилар,
Яғмурга кўнглум,
Оқ яғмур,
Оқ яғмур,
Найсон томчиси.
Ўйлайман.
Ўйимга сиғмас хотирлар,
Чирмоғич йўлларга ўхшайди дунё.
Чалкаш эҳтирослар,
Чалкаш туйғулар,
Озиқтириб кетар қаерларгадир...
Мезонга ёлвордим:
—Кўзларимни оч!
Бир зумда ичимда ўчди оловқуш.
Жангсиз қамал бўлган салтанат каби,
Юрагим кемадай кўзёшларга ғарқ...
Апрель.
Кун санайман,
Руҳим беватан.
Санқиб ўтаётган ҳислар беватан.
Безовта ичимда ҳапқирган юрак,
Яғмурда ивиган қизил кўйлакдай.
Вақтга юрагим тўкдим.
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур...
@MASIXA
Вақтга юрагим тўкдим,
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур.
Ногоҳ термуламан осмонга ҳайҳот,
Тинмас кўзёшимга қоришган яғмур.
Одимлаб боради беун лаҳзалар,
Мен яёв кезаман ҳиёбонларни.
Яғмурга қўшилар,
Яғмурга кўнглум,
Оқ яғмур,
Оқ яғмур,
Найсон томчиси.
Ўйлайман.
Ўйимга сиғмас хотирлар,
Чирмоғич йўлларга ўхшайди дунё.
Чалкаш эҳтирослар,
Чалкаш туйғулар,
Озиқтириб кетар қаерларгадир...
Мезонга ёлвордим:
—Кўзларимни оч!
Бир зумда ичимда ўчди оловқуш.
Жангсиз қамал бўлган салтанат каби,
Юрагим кемадай кўзёшларга ғарқ...
Апрель.
Кун санайман,
Руҳим беватан.
Санқиб ўтаётган ҳислар беватан.
Безовта ичимда ҳапқирган юрак,
Яғмурда ивиган қизил кўйлакдай.
Вақтга юрагим тўкдим.
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур...
@MASIXA