* * *
На юлдуз чорлагай,
На осмон чорлар,
Зиндонбанд юрагим,
Зиндонбанд қалбим.
Руҳлар жанггоҳида толиққан жусса,
Бир оят ўқишга қолар ярамай.
Ҳеч вақом қолмагай
Кўнглимдан бўлак,
Энг сўнги умидим бериб хазонга.
Дардимни,
Қадримни,
Кўзёшларимни,
Сочиб ташлармидим хасдек саробга.
Ҳар нечук ўзимни англаётирман.
Ҳар қалай тушуниб хатоларимни.
Наҳот, шай турарми пойим қирқмоққа,
Кўзларим ичида яшринган гуноҳ.
Билмайман.
Ўтарми тавба-тазарру,
Тун бўйи қонимни ичар коҳинлар.
Бўзчи белбоғига ялчимагандай,
Сўздан сўз излайман ўтиниб...
На осмон қулагай,
На юлдуз чўккай,
Аҳир, терс эмас-ку, дунё нарёғи.
Ўн беши қоронғу тунларга қайтим,
Энг ёруғ кунларга сиғмагай ҳаддим...
@Umida_AZAM
На юлдуз чорлагай,
На осмон чорлар,
Зиндонбанд юрагим,
Зиндонбанд қалбим.
Руҳлар жанггоҳида толиққан жусса,
Бир оят ўқишга қолар ярамай.
Ҳеч вақом қолмагай
Кўнглимдан бўлак,
Энг сўнги умидим бериб хазонга.
Дардимни,
Қадримни,
Кўзёшларимни,
Сочиб ташлармидим хасдек саробга.
Ҳар нечук ўзимни англаётирман.
Ҳар қалай тушуниб хатоларимни.
Наҳот, шай турарми пойим қирқмоққа,
Кўзларим ичида яшринган гуноҳ.
Билмайман.
Ўтарми тавба-тазарру,
Тун бўйи қонимни ичар коҳинлар.
Бўзчи белбоғига ялчимагандай,
Сўздан сўз излайман ўтиниб...
На осмон қулагай,
На юлдуз чўккай,
Аҳир, терс эмас-ку, дунё нарёғи.
Ўн беши қоронғу тунларга қайтим,
Энг ёруғ кунларга сиғмагай ҳаддим...
@Umida_AZAM