Forward from: МАСИҲА
* * *
Англайман!
Ичимда ҳайқирар дарё.
Тушуна бошлайман ўзимни ўзим.
Босинқираб қолган зулмат ичинда,
Исёнлар руҳимни қийнар алаҳсиб.
Кўнглимни оғритар
Илғаганларим,
Зил-замбил тош осиб елкаларимга.
Дардларим,
Оғриғим,
Азобларимни,
Бир қултум шаробдек ичаман ёнииб.
Ойни этак билан ёпиб бўлолмас,
Даҳрий ҳисларимга осилгум дордек.
Уволим келади туйғуларимга,
Сукутлар юрагим юборса ютиб.
... ва, лекин бир умид чўкар пойимга,
Олам нигоҳимга кетар қоришиб.
Кечиб бўлармиди,
Аҳир, дунёдан,
Қалбан тинглай олсанг шивирларини.
Ижарада турган одамдай юрак,
Беватан самода топмагай қўним.
Азизим!
Кўнглингга тегарми ҳижрон.
Азизим!
Соғинчни ютгум зилолдек...
https://t.me/Masixa_AZAM
Англайман!
Ичимда ҳайқирар дарё.
Тушуна бошлайман ўзимни ўзим.
Босинқираб қолган зулмат ичинда,
Исёнлар руҳимни қийнар алаҳсиб.
Кўнглимни оғритар
Илғаганларим,
Зил-замбил тош осиб елкаларимга.
Дардларим,
Оғриғим,
Азобларимни,
Бир қултум шаробдек ичаман ёнииб.
Ойни этак билан ёпиб бўлолмас,
Даҳрий ҳисларимга осилгум дордек.
Уволим келади туйғуларимга,
Сукутлар юрагим юборса ютиб.
... ва, лекин бир умид чўкар пойимга,
Олам нигоҳимга кетар қоришиб.
Кечиб бўлармиди,
Аҳир, дунёдан,
Қалбан тинглай олсанг шивирларини.
Ижарада турган одамдай юрак,
Беватан самода топмагай қўним.
Азизим!
Кўнглингга тегарми ҳижрон.
Азизим!
Соғинчни ютгум зилолдек...
https://t.me/Masixa_AZAM