@Umida_AZAM


Kanal geosi va tili: Qirg‘iziston, Qirg‘izcha


Ҳидларнинг энг гўзали кўнгил ҳидидир, чунки у - Роббининг ҳидидир.
Бу ҳид ранжиган кўнгилларда ва мағлуб руҳларда топилур.
Жалолиддин Румий

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
Qirg‘iziston, Qirg‘izcha
Statistika
Postlar filtri




* * *

Боқасан!
Кўзимда нигоҳинг синар,
Гуноҳинг,
Гумроҳинг,
Гулмоҳинг куяр.
О, кўнгил хилватим,
Яширин дунё,
Келасанми, бир.
Термулиб осмонга кўчади руҳим,
Юрагим юлдуздек тўкилур дув-дув.
Қачондир кўнглимга чизилган сурат.
Эслайсанми, айт.
Истадим.
Қалбимда йиғлади азоб.
Ҳаёт кузак расмин чизмоқда барвақт.
Ойни қувлаб ўтган кечаларимга,
Қайтасанми, айт.
Боқаман.
Юрагинг тубига чўкиб,
Ёришмас қирқ кеча,
Қирқ кундуз умрим,
Қаролиғ вужудим чиллахонаси,
Биласанми, айт.
Боқасан!
Кўзимда қалқиган ҳилол,
Ютар минг бир кеча туғёнларимни.
Азобим,
Оғриғим,
Ғуссаларимни,
Сезасанми, айт...

@Umida_AZAM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


* * *

Кел, биримиз биримизни қадримизга етайлик! Чунки тўсатдан биримиз биримиздан айрилиб қолишимиз бор!..

© Жалолиддин Румий

@Umida_AZAM




* * *

Хабаримни етказса симлар,
Ғуссаларим учирса шамол.
Бир кун илҳақ кўзларимда мунг,
Қайтиб боргум сенга азизим.
Изтироблар эгса ҳам қаддим,
Бўйларимга недир бўлса дор.
Бардошларим синса тош каби,
Қайтгум,
Булутларни қучоқлаб.
Хабаримни етказса симлар,
Юрагингга топа олсам йўл.
То қадарим,
То сўнгимгача.
Ўлсам керак тушларимда ҳам.
Кутгум тунлар,
Кутгум саҳарлар,
Токи кундуз,
Токи шомгача.
Йўқ,
Кўнглимни чўктирма дунё,
Аҳир, қалбда буюк ишқим бор.
Ҳаққим борми ёниб-куйишга,
Ҳаққим борми соғинишимга.
Сендан қочиш мумкин.
... ва, лекин.
Сендан кечиш осонмас, аҳир...

@Umida_AZAM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дил беринг онасин соғинганларга...

@Umida_AZAM


Инсон гулларни яхши кўраман дейди,  аммо узиб олади,
инсон қушларни яхши кўраман дейди, аммо қафасга солади,
инсон жониворларни яхши кўраман дейди, аммо занжирбанд этади...
Кимдир сени яхши кўраман деса, қўрқиб кетаман...

© Жан Морис Кокто, Француз адиби

@Umida_AZAM


* * *

Тош ютсам
Аналҳақ тақдирга ёйдим,
Пешонам ёзуғин англаганимча.
Шукур...
Яшадим-ку,
Яшамоқдаман.
Кечмишим кўтариб,
Жоним ховучлаб.
Мен ҳар тонг ўзимни ўзимга алдаб,
Самоват бағрига учгандек қақнус.
Учаман.
Абрлар олар кўнглимни,
Қуш қанотин қоқар дейман ишониб.
Юлдузлар руҳимга кирар бостириб,
Кифтимда ёт олам борса улғайиб.
Худо!
Азоб менга ёстиқдошмиди,
Менинг юрагимни сиғдирмас дунё.
Кўкка қўл чўзаман,
Кўк олар дардим,
Муштимда гуллаган журъатларимни,
Ойнинг сочларига осаман дордай,
... яшириб ишқимнинг суратларини.
Ичимга сиғмаган руҳим исёни,
Чилёсин ўқиса телба кўнглимга.
Ҳануз кутавердим уйғонишини,
Менинг кўзларимда ухлаган бахтни...

@Umida_AZAM




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


* * *

Хайр куз.
Кўнглимнинг сўнгги мактуби.
Алвидо гулбарглар,
Алвидо кузак.
Менинг юрагимга сиғмаган олам,
Япроқлар тўкдилар,
Дардлар тўкдилар.
Олтинранг жилвалар,
Сарғиш хазонлар,
Яшабман бир фасл қалбимдан кўчиб.
Руҳим исёнида кузак сурати,
Кафтим чизиғига қўшилган дунё.
Куз!
Юрак қатида сирли хилватим.
Мажнуний ўйларнинг сўнги бекати.
Ёлғизлик. Хиёбон.
Бўм-бўш ўриндиқ.
Инчунин дардларим яширган туйғу.
Кетяпсан.
Охирги қадам товуши,
Кўнглим хилватида охирги фарёд.
Сездингми,
Кузак ҳам биздек еттиёт,
Бегонага ўхшар маҳзун дарахтлар.
Хайр куз!
Алвидо,
Хазонбаргларим,
Учрашмай, айрилган...
дарвешим, хуш қол.
Асли ёзилганми манглайимизга,
Тақдирнинг тўрт фасл мукаммаллиги.
Хайр куз!
Кўнглимнинг сўнги мактуби...

@Umida_AZAM




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нега куз сени эслатади?...

@Umida_AZAM


Агар кимнингдир ҳаётингизда қолишини истасангиз, ўша инсонга ҳеч қачон бефарқ бўлманг.

© Ричард Бах

@Umida_AZAM




* * *

Қайдадир мен сени учратгандим.
Қай замон,
... ва, ёки Алмисоқдами.
Қўнжимга тиралган ўткир пичоқдай,
Бўғзимга тиралиб турибди соғинч.
Қачондир чўккандим кўзинг тубига,
Денгизда муаллақ қолган тош каби.
Нигоҳим чизилиб нигоҳларингга,
Бир бўса сўрадим ойдан тиланиб.
Тасодиф кўнглингга чўкди бир дунё,
Жонимни жонингга қилиб қурбонлиғ.
Хукмлар ўқидим ўзимга ўзим,
Қасамлар синдилар қаро кўзимда.
Билмадим.
Қай маҳал чалиндим дардга,
Қаро қазонимда қоврилган азоб.
Телбалик руҳимни айлаган тутқун,
Юрак—ҳаётимнинг ғуссахонаси.
Қайдадир.
Муҳаббат изладим сендан.
На бир остонада тополдим қўним.
Топганим оғриқми,
Ҳижрон, қаролиғ,
Топдим барисини умиддан ўзга.
Қайдадир мен сени учратгандим,
Қай замон,
... ва, ёки Алмисоқдами...

@MASIXA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


Ҳаёт бу - ёмғир.
Мунтазам ёғадиган ёмғир. Баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг ҳаётида соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб киради. Ҳаётингизда шундай одамингиз доим бор бўлсин.

@Umida_AZAM



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.